UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  147 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  30 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

"Металлург" “Қизилқум” билан битимга имзо чекди Янгиликлар

"Металлург" “Қизилқум” билан битимга имзо чекди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги “Дўстлик” жамоа хўжалиги “Дўстлик” стадионида янги мавсум ҳозирлигини кўраётган Бекободнинг “Металлург” ҳамда Навоийнинг “Қизилқум” жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтган ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди – 2:2.
Учрашувда ҳисобни навоийлик футболчилар очишди. Жарима майдони ёнида бекободликлар ўйин қоидасини бузишганди. Жарима тўпини Эркин Бойдуллаев қойилмақом ижро этди – 1:0. Воҳаликларнинг хурсандчилиги уч дақиқага чўзилди холос. Пойтахт вилояти вакилларининг чап қанотдан уюштирган ҳужумини “Қизилқум” ҳимоячилари ўз жарима майдонлари ичида ўйин қоидасига хилоф равишда тўхтатишди. Павел Пуришкинга нисбатан ишлатилган қўполликни Ислом Исоқжонов 11 метрлик нуқтадан жазолаб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи таймда бекободликлар устози жамоа таркибини деярли тўлиқ ўзгартирди. Бу бўлимда биринчи бўлиб бекободликлар гол киритишди. 54-дақиқада Соҳибжамол Давлатжонов чап қанотдан таъқибчисидан қочиб кетди. Ўзи ҳам зарба бериши мумкин бўлган жойда Давлатжонов тўпни қизғонмади ва ўнг қанотдан очилиб келаётган жамоадошига узатди. Жасур Ҳасановнинг зарбасини Евгений Черемисин тўса олмади – 2:1.

Ўйинни бекободликлар ўз фойдаларига ҳал этишлари мумкин эди. Ушбу голдан кейин ҳам “Металлург” футболчилари уч бора қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Футболнинг “сен гол урмасанг, сенга уришади” деган ақидаси бу ўйинда ҳам ўз исботини топди. Сўнгги йигирма дақиқани катта босим остида ўтказган навоийликлар 76-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Жавоб голини Гужа Григолашвили киритди.


"Қизилқум" – "Металлург" – 2:2 (1:1).

“Дўстлик” ж/х стадиони. 10.02.2018 йил.

Ҳакам: Элёр Турсунов.

Голлар: Эркин Бойдуллаев (10), Гужа Григолашвили (76) – Ислом Исоқжонов (13-пенальтидан), Жасур Ҳасанов (54).

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Гужа Григолашвили, Эркин Бойдуллаев, Нодирхон Камолов, Файзулла Қамбаров, Шерали Жўраев, Дониёр Усмонов, Гиорги Квесиешвили, Неманья Йованович, Хушнид Авилов, Алишер Юсупов.

Заҳирадан тушганлар: Эркин Жабборов, Рустам Аъзамов, Сергей Прохоров, Миржалол Қосимов, Акмал Рустамов, Феруз Бобоқулов, Хумоюн Абдуалимов.

"Металлург": Никита Рибкин, Аброр Ҳусинов, Аббос Отахонов, Шерзод Файзиев, Дилёрбек Ирматов, Павел Смоляченко, Ихтиёр Тошпўлатов, Муҳаммад Исаев, Ислом Исоқжонов, Жасур Ҳасанов, Павел Пуришкин.

Захирадан майдонга тушганлар: Зафар Сафаев, Аброр Тошқўзиев, Алишер Зиёвуддинов, Нодир Мавлонов, Зоҳид Абдуллаев, Акбар Исматуллаев, Соҳибжамол Давлатжонов, Шаҳзод Шайманов, Суҳроб Нуруллаев, Худойшукур Сатторов, Андрей Шипилов-junior, Дониёр Ҳошимов.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика