UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Динамо" - "Шўртан" (онлайн ҳисоб)  2 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   3 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  2 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  7 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3

"Металлург" “Қизилқум” билан битимга имзо чекди Янгиликлар

"Металлург" “Қизилқум” билан битимга имзо чекди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги “Дўстлик” жамоа хўжалиги “Дўстлик” стадионида янги мавсум ҳозирлигини кўраётган Бекободнинг “Металлург” ҳамда Навоийнинг “Қизилқум” жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтган ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди – 2:2.
Учрашувда ҳисобни навоийлик футболчилар очишди. Жарима майдони ёнида бекободликлар ўйин қоидасини бузишганди. Жарима тўпини Эркин Бойдуллаев қойилмақом ижро этди – 1:0. Воҳаликларнинг хурсандчилиги уч дақиқага чўзилди холос. Пойтахт вилояти вакилларининг чап қанотдан уюштирган ҳужумини “Қизилқум” ҳимоячилари ўз жарима майдонлари ичида ўйин қоидасига хилоф равишда тўхтатишди. Павел Пуришкинга нисбатан ишлатилган қўполликни Ислом Исоқжонов 11 метрлик нуқтадан жазолаб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи таймда бекободликлар устози жамоа таркибини деярли тўлиқ ўзгартирди. Бу бўлимда биринчи бўлиб бекободликлар гол киритишди. 54-дақиқада Соҳибжамол Давлатжонов чап қанотдан таъқибчисидан қочиб кетди. Ўзи ҳам зарба бериши мумкин бўлган жойда Давлатжонов тўпни қизғонмади ва ўнг қанотдан очилиб келаётган жамоадошига узатди. Жасур Ҳасановнинг зарбасини Евгений Черемисин тўса олмади – 2:1.

Ўйинни бекободликлар ўз фойдаларига ҳал этишлари мумкин эди. Ушбу голдан кейин ҳам “Металлург” футболчилари уч бора қулай вазиятдан фойдалана олишмади. Футболнинг “сен гол урмасанг, сенга уришади” деган ақидаси бу ўйинда ҳам ўз исботини топди. Сўнгги йигирма дақиқани катта босим остида ўтказган навоийликлар 76-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Жавоб голини Гужа Григолашвили киритди.


"Қизилқум" – "Металлург" – 2:2 (1:1).

“Дўстлик” ж/х стадиони. 10.02.2018 йил.

Ҳакам: Элёр Турсунов.

Голлар: Эркин Бойдуллаев (10), Гужа Григолашвили (76) – Ислом Исоқжонов (13-пенальтидан), Жасур Ҳасанов (54).

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Гужа Григолашвили, Эркин Бойдуллаев, Нодирхон Камолов, Файзулла Қамбаров, Шерали Жўраев, Дониёр Усмонов, Гиорги Квесиешвили, Неманья Йованович, Хушнид Авилов, Алишер Юсупов.

Заҳирадан тушганлар: Эркин Жабборов, Рустам Аъзамов, Сергей Прохоров, Миржалол Қосимов, Акмал Рустамов, Феруз Бобоқулов, Хумоюн Абдуалимов.

"Металлург": Никита Рибкин, Аброр Ҳусинов, Аббос Отахонов, Шерзод Файзиев, Дилёрбек Ирматов, Павел Смоляченко, Ихтиёр Тошпўлатов, Муҳаммад Исаев, Ислом Исоқжонов, Жасур Ҳасанов, Павел Пуришкин.

Захирадан майдонга тушганлар: Зафар Сафаев, Аброр Тошқўзиев, Алишер Зиёвуддинов, Нодир Мавлонов, Зоҳид Абдуллаев, Акбар Исматуллаев, Соҳибжамол Давлатжонов, Шаҳзод Шайманов, Суҳроб Нуруллаев, Худойшукур Сатторов, Андрей Шипилов-junior, Дониёр Ҳошимов.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика