UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 2:1 (матнли трансляция)  22 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  2 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12

"Металлург" қаерга кетяпти? Янгиликлар

"Металлург" қаерга кетяпти?

Суперлиганинг 20-турида Жиззахда меҳмон бўлган бекободликлар бошлари эгик ҳолда ортга қайтишга мажбур бўлишди.

Шу тариқа "Металлург" мавсумдаги 13-мағлубиятини қабул қилиб олди ва бу борада барчадан ўзиб кетди ("Сурхон" билан бирга). Бу йилги Бекобод клубини таниб бўлмаяпти. Жамоа айни пайтда 19 очко билан мусобақа жадвалида 10-бўлиб турибди. Хавфли ҳудуд билан орадаги тафовут атиги 3 очко. 

Эътибор қилинг, "Металлург" сўнгги 9 ўйинда 27 очколик имкониятдан атиги 3 очко тўплади. Жамоа охирги 3 ойда 4 та гол урди, холос. 

Турнир жадвалида "Металлург"дан ортда қолаётган 4 клубнинг ("Машъал", "Андижон", "Сурхон", "Турон") барчаси охирги 9 турда нисбатан яхшироқ натижа қайд этди. Бу даврда Суперлигадаги энг ёмон клуб айнан "Металлург" бўлиб турибди. Агар Жасур Абдураимов ўз шогирдларини зудлик билан ўзгартирмаса, жамоа Про лига сари дадил одимламоқда. Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, "Металлург" 1 турдан кейин аутсайдарлар зонасига тушиб қолади.

Ўтган йилги мавсумга эътибор қаратамиз. 2020 йилнинг 20-туридан кейин Андрей Шипилов жамоаси ҳисобида 32 очко бор эди (ҳозиргидан 13 очко кўпроқ). Жамоа 6-ўринда бўлиб, хавфли ҳудуддан 20 очко олдинда бўлгани ҳолда элитада қолишни кафолатлаб бўлганди.

Юқорида "Металлург" Про лигага тушиш учун даъвогарлардан бири, дейилди. Жамоанинг бўлажак рақиблари ҳақидаги маълумот жамоа мухлисларининг бу борадаги хавотирини янада кучайтирса керак.

21-тур. "Металлург" — "Локомотив" (8-ўрин)

22-тур. "Насаф" (6-ўрин) — "Металлург"

23-тур. "Металлург" — АГМК (3-ўрин)

24-тур. "Навбаҳор" (6-ўрин) — "Металлург"

25-тур. "Металлург" — "Турон" (14-ўрин)

26-тур. "Қизилқум" (7-ўрин)  — "Металлург"

Хуллас, Бекобод жамоасида аҳвол оғир. Юқоридаги саволларга эса мавсум охирида жавоб топишимиз мумкин.

"Сурхон"га битта "зарб" етади

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика