UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  4 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  2 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  9 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  17 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  16 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5

"Сурхон"га битта "зарб" етади Янгиликлар

"Сурхон"га битта "зарб" етади

"Зарб" деганда жамоанинг калтакланган футболчилари эмас, ўтказган голлари назарда тутилди.

Термиз клуби кеча АГМК меҳмони бўлиб, минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол Дилшод Аҳмадалиевнинг номига ёзилди.

Мазкур баҳс жамоалар ўртасидаги олтинчиси бўлди. Устунлик тўлиқ АГМК томонда. Олмалиқликлар "Сурхон"га фақат 1 марта имкониятни бой бериб, 5 бор зафар қучишган. Бу клублар ҳеч қачон муроса кўчасини танлашмаган.

Эътиборли жиҳати, Термиз ва Олмалиқ жамоалари ўртасидаги ўйинларда ҳеч қачон иккала томон ҳам гол урмаган.

05.05.2019 АГМК 2:0 "Сурхон"

20.09.2019 "Сурхон" 1:0 АГМК

20.06.2020 АГМК 1:0 "Сурхон"

01.10.2020 "Сурхон" 0:1 АГМК

06.05.2021 "Сурхон" 0:1 АГМК

26.09.2021 АГМК 1:0 "Сурхон"

Гувоҳи бўлганингиздек, "Сурхон"нинг Миржалол Қосимов шогирдлари устида қозонган ягона ғалабаси 2019 йилнинг сентябрь ойига тўғри келади. Ўша ўйин тақдирини айни пайтда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилаётган Аброр Исмоиловнинг голи ҳал қилганди.

"Сурхон" – АГМК 1:0

Гол: А.Исмоилов 70

"Сурхон" — 1.Асилбек Амонов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4.Дуглас Насименто (9.Шоҳназар Норбеков, 58), 5.Азамат Исроилов, 6.Раҳматилло Бердимуродов, 10.Шавкат Саломов (99.Лукас Куня, 90+3), 13.Абдулазиз Юсупов, 14.Аброрбек Исмоилов, 17.Элдор Бойматов, 44.Дарко Станоевич, 77.Асрор Ғофуров.

Захира: 12.Азамат Аҳмедов, 22.Сардор Қобулжонов, 7.Равшанбек Хурсанов, 15.Азамат Алланиязов, 66.Беҳруз Шайдулов, 70.Суҳроб Неъматов, 81.Санжарбек Аҳмедов.

АГМК (4-2-3-1) — 32.Суҳроб Султонов - 23.Акмал Шораҳмедов (сардор), 88.Игорь Зонич, 33.Сардор Раҳмонов, 8.Санъат Шихов - 3.Эркин Байдуллаев, 5.Дилшод Жўраев - 97.Жасур Яхшибоев (31.Сайдулло Раҳматов, 58), 4.Миржамол Қосимов (30.Жасур Умаров, 65), 7.Элгужа Григалашвили - 99.Шаҳзод Нурматов.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 15.Жасур Ҳакимов, 17.Мурод Тошматов, 20.Мирғиёз Сулаймонов, 21.ҒуломҲайдар Гулямов, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Владислав Касминин.

Огоҳлантиришлар: А.Амонов 89 - Д.Жўраев 37

Сўнгги 2 мавсумда ўтказилган 4 ўйинда "Сурхон" Олмалиқ клубига 12 очко улашди. Қизиғи шундаки, бу баҳсларнинг барчасида Термиз клубини АГМКнинг 1 та голи "нокаут"га учратиб келмоқда.

"Навбаҳор" — "Қизилқум": 8 йиллик анъана бузилди!

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика