UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  5 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  147 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  34 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  19 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди Янгиликлар

“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди

Бекободликлар янги мавсумга тайёргарликниТошкентда бошлаб юборди. Жамоа “Ўзбекистон” меҳмонхонасида истиқомат қилиб, “Дўстлик” стадионида машғулот ўтказмоқда.

Таркибда эътиборга молик ўзгаришларни кўриш мумкин. Хусусан ўтган мавсум U-18 Биринчилигида порлаган Диёр Тоиров айни дамда Андрей Шипилов қўли остида шуғулланаётганини айтиш лозим. Андижон футбол академиясининг тарбияланувчиси бўлган ушбу иқтидорли ҳужумчи ўтган мавсум U-18 Биринчилигида бир қатор голлар уриб, тўпурарлик маҳоратини намойиш этганди. Шундан кейин 18 ёшли футболчини “Андижон” бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев асосий жамоа машғулотларига жалб этганида кўпчилик мухлислар Тоировни бу йил Суперлигада “Андижон” сафида дебют мавсумини ўтказишини таҳмин қилганди. Асли наманганлик бўлган Диёр Тоиров бу йил “Андижон-Академияси”ни тамомлайди. Бироқ, Тоировнинг келажаги порлоқ эканлигини пайқаган “Металлург” селекционерлари уни дарҳол жамоага таклиф этиб, келишувга эришган кўринади.



Ёдингизда бўлса, 2019 йили “Андижон” сафида кашфиётга айланган Шаҳзод Убайдуллаевнинг ҳам иқтидорини кўрган “Металлург” раҳбарияти уни “Машъал” клубидан трансферини тўлиқ сотиб олиб, ўз таркибида бир мавсум ўйнатган холда яқинда Белоруссиянинг “Шахтёр” жамоасига 150 000 АҚШ долларига трансфер қилиб, яхшигина фойда кўрди.

Ажаб эмаски, Диёр Тоиров ҳам жорий мавсум “Металлург”да ёрқин ўйинлари билан хориж клубларининг эътиборига тушса.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика