"Металлург" мавсумга тайёргарликни Туркияда ҳам олиб боради
14 дек 2014 08:17
Янгиликлар
"Металлург" мавсумга тайёргарликни Туркияда ҳам олиб боради
“Металлург” бу йилги мавсумни бир текис ўйин кўрсата олмади. Шу боисдан бекободликлар 9-ўринни қўлга киритди.
Эътиборли томони шундаки, “Металлург” якунланган мавсумда асосан ёшлар билан тўп сурди. Қолаверса, клубдан бир нечта футболчилар терма жамоаларга жалб қилина бошланди. Айнан шу жиҳат охирги мавсумларда клубга тўсиқ бўлиб келаётганди. Хўш, мавсумни бир текис ўтказа олмаган “Металлург” янги мавсумга қачондан тайёргарликни бошлайди? Шунингдек, ўз олдига қандай вазифаларни қўяди? Шуларни билиш истагида клуб хўжайини Шавкат Саидов билан боғландик ва ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.
- Янги мавсумга тайёргарликни олий лиганинг бошқа иштирокчилари сингари 15 декабрдан бошлашни режалаштирмоқдамиз, - деб гап бошлади Саидов. Айнан шу кундан бошлаб Чирчиқда тўпланиб, янги йил арафасига қадар тайёргарликни олиб борамиз. Кейин январни дастлабки кунларидан бошлаб машғулотларимиз давом этади. Босқичма-босқич тайёргарлик жараёни бўлиб ўтади.
- Охирги йилларда “Металлург” мавсумга тайёргарлик жараёнини хорижда ҳам давом эттирмоқда. Келгуси йилда ҳам четга чиқиш мақсади борми?
- Ҳа, бор. Менимча, февраль ойида Туркияга борган ҳолда тайёргарлик кўрамиз. У ерда икки ҳафтага яқин ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этамиз. Биласиз, мазкур мамлакатни танлаётганимиз сабаби шуки, Туркияда февраль ойларида жуда кўплаб жамоалар йиғин ташкил қилаётган бўлади. Улар билан назорат учрашувларини ташкил қилишда қийинчилик бўлмайди. Асосийси, икки ҳафталик йиғиндан унумли фойдаланиб, мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ҳисобланади.
- Шавкат ака, “Металлург”ни таркибида деярли катта ўзгаришлар бўлмайди. Асосан битта таркибни узоқ муддат сақлаб қолиш анъанасига содиқ қолган. Келгуси мавсум олдидан ҳам жамоада катта ўзгаришлар бўлмайдими?
- Ҳозирдан бир нима дея олмайман. Лекин таркибимизда бир нечта янги футболчиларни келиб қўшилиши мумкин. Барчаси январь ойида ҳал қилинади. Янги йил арафасида клубимизнинг мавсум якунларига бағишланган тадбири бўлиб ўтади. Айнан шундан сўнг барча масалалар кўриб чиқилади. Футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб ишлари ўтказилади. Кейин таркибдан кимлар кетади ёки кимлар келиши раҳбарият ва бош мураббий ўртасида ҳал қилинади. Ана шундан сўнг янги ўйинчиларни кимлар бўлиши аниқ бўлади. Унгача кутишга мажбурмиз.
- Кейинги мавсумда ҳам жамоа фаҳрий ўйинчиларга ишонишда давом этадими?
- Биласизми, бу йил жамоамиз ўртача ёш ҳисобланди. Бу борада биз юқорида турмадик. Клубимиз бош мураббийи Рустам ака Мирсодиқов чемпионат давомида ёшларга катта ишонч билдирди. Таркибимизда Ҳикмат Ҳошимов, Шуҳрат Йўлдошев, Маъмур Икромовларни инобатга олмаганда, қолган барчаси ёшлар ҳисобланади. 1989 йилда туғилганларда то 1994 йилгача футболчилар ҳимоя қилишди. Улар бизда ёмон таассурот қолдиришмади. Умуман олганда, юқоридаги уч нафар тажрибали футболчиларимиз ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўла олишганини таъкидлаб ўтган бўлардим.
- “Металлург” учун мавсум қай тариқа тугади? 9-ўриндан кўнгилларинг тўлмагандир?
- Ўтган йилги натижаларимизга солиштирганда, эгаллаган ўрнимиздан қониқиш ҳосил қилмадик. Шунга қарамай, мавсумни яхши тугатишга уриндик. Лекин бу йил асосан ёшлар билан тўп сурганимиз сабабли, барқарорликни ушлаб қолишда қийналдик. Ҳамма клубларда кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Бир мавсум яхши ўйин кўрсатсангиз, кейингисида натижалар ўхшамай қолади.
- “Металлург” кейинги йилда ўз олдига қандай вазифаларни қўяди? Жамоани қачон юқори мақсадларни кўзлаётганига гувоҳ бўламиз?
- Жамоамиз бекободлик мухлисларни қувонтириш учун чиройли футбол кўрсатишга уринади. Бизда миллионлар ўйинини яхши кўрадиган инсонлар кўп. Улар ҳар бир ўйинда жамоамизни қўллаб-қувватлаш истагида, стадионга ташриф буюришади. Шундай пайтларда футболчилар уларни хурмати учун ҳам мазмунли ўйинлар намойиш этиб, ғалабаларни туҳфа қилишга уринади. Айнан шу мақсадимизни амалга ошириш учун ҳаракат қиламиз. Кейинги мавсумда ҳам кучли ўнталикдан пастга тушиб кетмаслик ҳаракатида бўламиз. Ҳозир айнан шу мақсад учун тўп сурамиз деб айтсам, уни қўлга киритишни уддасидан чиқа олмасак, мухлисларимиз олдида хижолат тортиб қоламиз. Айнан шуни инобатга олиб, кучли ўнталикдан пастга тушиб кетмасликка ва унданда юқори ўринларнинг бирини забт этиш учун бор кучимизни сарфлаб ўйнаймиз.
- Жамоани тобора ёшартириш қачон ўз самарасини беради?
- Эътибор бериб қарасангиз, “Пахтакор” клуби асосан ўз академиясида таҳсил олган футболчиларни таркибга жалб қилиб, ўйнатиб келмоқда. Аввалги мавсумларда клубнинг натижаларида пасайиш бўлиб келди. Шунга қарамай, раҳбарият бошлаб қўйган ишини давом эттирди. Кўриб турибсизки, бу йил натижалар юксак бўлди. Ёшлар билан клуб мамлакат чемпионликини қўлга кирита олди. “Пахтакор”да бир нечта ёши каттароқ футболчиларни инобатга олмаганда, қолган барчаси ёшлар ҳисобланади. Шунга қарамай, улар чемпионатни мағлубиятсиз тугата олишди. Бу ҳам катта натижа ҳисобланади. “Металлург” ҳам тобора таркибни ёшартириб, барқарор жамоа тузиш истаги бор. Бу ишни бир ёки икки мавсумда амалга ошириш жуда мушкул вазифа ҳисобланади. Футболчилар бир-бирларини тушуниб боришлари учун бир мавсум камлик қилади. Буни футбол ичида меҳнат қилиб бораётган инсонлар жуда яхши билишади. Асосийси, бошланган ишни охиригача давом эттиришга ҳаракат қилишимиз лозим. Шунда қилаётган меҳнатларимиз самараси бўй кўрсатади.
- Сўнгги йилларда “Металлург”да бирорта футболчи терма жамоаларга таклиф олмасди. Бу йил бир нечта футболчилар йиғинларга жалб қилинди.
- Мана кўриб турибсизки, жамоамизда ўсиш бўляпти. Шаҳзодбек Нурматов ва Шоҳназар Норбековлар йил мобайнида терма жамоа йиғинларида иштирок этиб келишди. Қолаверса, яна бир қатор футболчиларимизни кузатишмоқда. Кейинги йилда бу йигитларимиз сафи янада кенгаяди. Терма жамоаларга таклиф олаётган йигитларимиздан жуда хурсандмиз. Уларни янада яхшилаб тарбиялаб борсак, ўсиш бўлаверади. Фақат, тўғри ишлашдан чарчаб қолинмаслик керак.
- Кейинги мавсумда ҳам ўринбосарларга футболчиларни танлашда маҳаллий бекободлик футболчиларга эътибор қаратсизларми?
- Албатта, шундай қиламиз. Чунки Бекободда иқтидорли футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Уларни клубга жалб қилган ҳолда янада ривожланиши учун имконият беришимиз лозим. Кейинги йилда ҳам ўринбосарларга маҳаллий бекободлик футболчилар жалб қилинади. Четдан келганларга аҳамият бермаймиз. Агар у ҳам бекобод футболи тарбияланувчиси бўлса, марҳамат йиғинларда иштирок этиши ва жамоага муносиб эканлигини кўрсатиб қўйиши керак. Шунда барчаси ижобий ҳал қилинади.
- Умуман олганда, ёшлар лигасида иш юритаётган мураббийларни фаолиятига қандай баҳо берган бўлардингиз?
- Ёмон ишлаётганлари йўқ. Одил Исабоев, Февзи Давлетовлар ўз вақтида тажрибали футболчилар бўлишган. Мураббийликда ҳам ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишмоқда. Ёшларни тўғри тарбиялаб, керакли билимларини бериб бормоқда. Биласиз, асосий таркибдаги каби ўринбосарларимизга ҳам аниқ вазифа берилмайди. Яъни, чемпионатда бирорта ўринни оласан дейилмайди. Биринчи галдаги вазифа, ёшлар сафидан асосий таркибга муносиб кадрларни етказиб бериш керак холос. Шу “Металлург” клубининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Иззат Абдуваҳобов.
«Футбол-экспресс» газетаси

Фикрлар