

Миллий терма жамоанинг бугун бошланган йиғинига 3 нафар "Металлург" футболчиси (Александр Лобанов, Аббос Отахонов ва Шаҳзод Убайдуллаев) чақирилган эди. Бироқ клуб футболчиларидан коронавирусга олинган сўнгги тест натижалари ижобий чиққанлиги сабабли улар йиғинга жалб этилмади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирча "Металлург" матбуот хизмати клубда айнан қанча футболчида коронавирус инфекцияси аниқлангани борасида хабар бергани йўқ.



