UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  1 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  3 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  8 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2

"Металлург": Жисмоний тайёргарлик кўриги бошланди Янгиликлар

"Металлург": Жисмоний тайёргарлик кўриги бошланди

Теглар :  Металлург
Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг "Металлург" жамоаси футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан ўтишмоқда.

Тест синовларини профессор Шамил Исеев етакчилигидаги Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари олиб боришаяпти. Футболчилар 30 метрга югуриш, турган жойидан узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ҳамда “yo-yo” тести бўйича назоратдан ўтишяпти.

“Металлург” ПФК режага биноан 30 декабрга қадар Тошкент вилоятида ўқув машғулот йиғинини давом эттиришади. Ўша куни пойтахтда Ўзбекистон U-23 терма жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Йиғинда ўтган мавсум клуб шарафини ҳимоя этган футболчиларнинг деярли барчаси машғулотларни давом эттиришмоқда. Шунингдек, 2017 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини “Қўқон 1912” жамоасида ижара асосида ўтказган Дониёр Ҳасанов, “Динамо”га қарши учрашувда жиддий жароҳатланиб, даволанишни Москвада ўтказиб қайтган Жавоҳир Эсонқуловлар ҳам қатнашаётганлигини айтиб ўтиш лозим. Улардан ташқари ёшлар таркибида жалб этилган бир қатор истеъдодли ўйинчилар ҳамда янги келган футболчилар ҳам бор.




Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика