UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  4 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  16 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

“Металлург” бир қатор фахрий футболчилар билан хайрлашди ва Тошкентда йиғилди Янгиликлар

“Металлург” бир қатор фахрий футболчилар билан хайрлашди ва Тошкентда йиғилди

Теглар :  Металлург
Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург”жамоаси иккинчи ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Бу галги йиғин пойтахт – Тошкент шаҳрида давом эттирилмоқда. 3 январь санасидан эътиборан Андрей Шипилов етакчилигидаги металлургчилар ҳар куни икки маҳалдан “Бунёдкор” футбол академияси майдони ҳамда Чилонзор туманидаги “Пахтакор” футбол клубига қарашли БЎСМ  майдонларида машғулот ўтказишаяпти.

Бевосита шуғулланаётган футболчиларга келсак, жамоа ўтган мавсум ўзагини сақлаб қолган. 2017 йилги мавсумдан кейин “Металлург” бир қатор фахрий футболчилари билан хайрлашди. Ўз навбатида клуб маъмурияти бу ўйинчиларнинг барчасига самарали меҳнати, клубга садоқати учун миннатдорлик билдиради ва уларнинг келгуси фаолиятига омад тилайди.

Йиғинда шунингдек, бир қатор иқтидорли ёш ўйинчилар иштирок этишаётганлигини айтиб ўтиш лозим. Бу футболчилардан кимлар таркибда қолиши маълум эмаслиги боис аниқ маълумот беришга вақтли.

Иккинчи йиғин февраль ойига қадар давом этади. Йиғин давомида бир қатор кўрик-назорат учрашувлари ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Февраль ойидан эса “Металлург” ПФК йиғинни хорижда давом эттириши кутилаяпти.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика