"Металлург" - "Астана" ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Narzulla Saydullayev
27 фев 2014, 08:50
Хабарингиз бор айни вақтда Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Бекободнинг "Металлург" клуби назорат учрашувлари ўтказмоқда.
Кетиш олдидан Анталияда "Металлург" - "Астана" клуби ўртасидаги назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган эди. "Металлург" Қозоғистон клуби билан ўйнашни маъқул кўрмади ва бошқа рақиб билан назорат учрашуви ўтказадиган бўлади. Рақиб номи маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, "Металлург" айни вақтгача "Сибир" (1:0), "Галиос" (1:3), "Нефтихимик" (1:0) учрашувларини ўтказди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia