Месси хет-трикдан кейин: "Бу менинг терма жамоадаги сўнгги ўйинларим бўлиши мумкин..."
16 окт 17:17
Янгиликлар
Месси хет-трикдан кейин: "Бу менинг терма жамоадаги сўнгги ўйинларим бўлиши мумкин..."
Бугун Аргентина терма жамоасининг 37 ёшли сардори ЖЧ-2026 саралаш баҳсида боливияликларга учта гол урди (6:0).
Буэнос-Айресдаги "Монументал" стадионида мухлислар унинг номини жар солиб айтишди ва уни олқишлашди.
"Бу ерда бўлиш ва мухлисларнинг ҳис-туйғуларини кўриш жуда ёқимли. Улар менинг номимни тилга олишгани менга қаттиқ таъсир қилди.
Мен ўз келажагим ҳақида ҳеч қандай сана ёки муддат белгиламайман. Шунчаки буларнинг барчасидан завқланиб, мухлисларнинг муҳаббатини ҳис қилмоқчиман. Ҳозир бу мени ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ таъсирлантиради, чунки бу менинг сўнгги ўйинларим бўлиши мумкин.
Бу менга ёқади. Қаерда бўлсам, ўша ерда бахтли эканимдан роҳатланмоқчиман. Терма жамоада мен ҳар доим ўзимни ёш йигитдек ҳис қиламан, чунки бу жамоада ўзимни жуда қулай сезаман. Ҳозирча ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ўзим хоҳлаган даражада ўйнай оламан, бундан завқланишда давом этаман," - деди Месси.
Фикрлар