"Месси тарихдаги энг зўри" — Лионель Скалони
14 дек 2022 14:20
Янгиликлар
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2022 1/2 финалида Хорватияга қарши ўйин натижаси (3:0) ва жамоанинг мусобақа финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.
"Ҳозир биз ғалабани нишонлаяпмиз, чунки бу жуда ҳаяжонли воқеа. Аммо олдинда ҳали бир қадам бор. Ҳа, энди завқланиш вақти келди, лекин бизни олдинда нима кутаётгани ҳақида ўйлашимиз керак.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида хорватияликларга тўпга эгалик қилишди, аммо бу содир бўлиши мумкинлигини тушундик. Уларнинг ярим ҳимоясига қарши ўйнаш қийин. Бундай ҳолатда ўйиндан келиб чиқиб ҳаракат қилиш кераклигини тушунгандик. Биз қилишимиз керак бўлган нарсани қилдик. Ҳаяжонланмасликка ҳаракат қиляпман. Мен ҳар бир аргентиналик орзу қиладиган жойдаман.
Баъзида биз буни фақат аргентиналик бўлганимиз учун айтаётгандек туюламиз, лекин менимча, Месси тарихдаги энг зўри. Бу бўйича ҳеч қандай шубҳам йўқ", – деди мутахассис.
Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 финалида Франция – Марокаш жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Фикрлар