Скалони Аргентина терма жамоаси билан ЖЧ-2030 охиригача мўлжалланган шартномани келишиб олди

23 окт 2026, 10:30
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони терма жамоа билан янги шартномани келишиб олди.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Келишув 2030 йилги Жаҳон чемпионати охиригача амалда бўлади.

Қайд этилишича, сентябрь ойида Аргентина футбол ассоциацияси мутахассисга янги шартнома таклиф қилган эди. Энди у розилик билдирди. Фақат шартноманинг баъзи деталларини ҳал қилиш қолди холос.

Скалони 2018 йилдан бери Аргентина терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлиги остида миллий жамоа саккиз йил ичида Жаҳон чемпионати (2022), иккита Америка Кубоги (2021, 2024) ва Финалиссима (2022) ғолибига айланди.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: x.com/FabrizioRomano