Месси сўнгги 6 йилликдаги энг ёмон сериясини қайд этмоқда

Mirjalol Normatov
16 фев 2020, 13:10
"Барселона" ҳужумчиси Лео Месси Испания чемпионати доирасида кетма-кет 4 ўйинда гол ура олмади.

Бунга қадар бундай серия 6 йил олдин қайд этилганди. Ўшанда форвард Примеро доирасида 2013 йилнинг 19 октябридан 2014 йилнинг 1 февралига қадар бўлган даврдаги 8 ўйинда рақиблари дарвозасига йўл топа олмаганди.

Мана шу ўтган 4 ўйинда у 6 бора ассистентлик қайд этди.

Айни дамда 32 ёшли Месси Испания чемпионати тўпурарлар жадвалини 14 гол билан бошқариб бормоқда. Шунингдек, у энг яхши ассистентлар рўйхатида ҳам 1-ўринда, 12 ассистентлик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›