

“El Nacional” манбасига кўра, парижликлар ҳужумчиси Лионель Месси собиқ жамоадошини ПСЖда кўришни истамоқда. “Барса” эса молиявий ҳолатни яхшилаш ва ҳимоя чизиғини ёшартириш мақсадида Альба бўйича яхши таклиф келиб тушса, уни қўйиб юборишга тайёр.
32 ёшли фулбек 2012 йилдан бери “кўканорранглилар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар тузилган. Испанияликнинг трансфер нархи эса 15 млн еврога баҳоланмоқда.



