Месси Нигерияга қарши ўйнамайди

Narzulla Saydullayev
12 ноя 2017, 11:55
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Нигерия билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушмайди.

Кеча Мосвада Россия – Аргентина (0:1) учрашуви бўлиб ўтди. Бу ўйиндан кейин Аргентина терма жамоаси Нигерия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиладиган Кубань шаҳрига учиб кетди. 30 ёшли ҳужумчи эса "Барселона" ихтиёрига жўнаб кетди.

Мессида ҳеч қандай жароҳат йўқ, Аргентина футбол Федерацияси бу қарорни футболчига бироз хордиқ кераклиги билан изоҳлади.

Бу мавсумда Лионель Месси барча мусобақаларда 17та ўйинда 16та гол урди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Argentina

Сўнгги янгиликлар

Барча ›