

Лионель Месси микрофонни қўлга олиб шундай деди:
"Биз матбуот билан бошқа мулоқот қилмасликка келишиб олдик, сабабини биласиз. Кўплаб айбловлар, ҳурматсизликлар ва айниқса Лавессига нисбатан жиддий айбловлар бўлди. Кўпчилигингиз футбол ўйнамайсиз ҳам.
Биз ютсак ёки мағлуб бўлсак танқидга учрашимиз мумкин. Аммо бу шахсий ҳаётга аралашиш. Агар бугун буни тўхтатмасак, ҳеч ким буни ҳеч қачон бас қилмайди".
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лавесси Колумбияга қарши баҳс олдидан журналистлар томонидан қора дори истеъмол қилишда айбланган эди.



