

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси MLS кейинги турида "Атланта"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Аргентиналик футболчи жамоа билан машғулот ўтказди, бироқ улар билан меҳмондаги ўйинга бормади. У Аргентина терма жамоаси ихтиёрида бўлган пайтда ўзини ноқулай ҳис қила бошлаган.
"Атланта Юнайтед" - "Интер Майами" учрашуви бугун тунги 2:00 да бошланади.



