UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  0 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  0 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  10 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  4 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  5 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3

Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев Янгиликлар

Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев

Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Аргентинадан Уругвайга йўл олди.

Мессининг "базасида" Фарҳод Нишонов шогирдлари майдон эгаларига қарши иккита назорат ўйинида майдонга тушдилар. Битта мағлубият, битта дуранг, сафар учун яхши натижа.

Шу боис, терма жамоа сардори Муҳаммадали Ўринбоевга алоқага чиқдик.

"Аргентинага қарши иккита ўйинимиз сермазмун бўлди. Биринчисида мағлубиятга учрадик, лекин ўйинда тўлиқ улар устун бўлди деб айтмаган бўлардим. Фарқимиз, улар гол уришди. Осиё Кубоги олдидан мураббийимиз турли услубларни синаб оляптилар, масалан бу ўйинда биз рақиб "зонаси"да прессинг қилиб ўйнадик. Бундай кучли жамоага қарши бу услубни ҳамма ҳам қўллайвермайди. Секин секин мақсадимизга эришиб борамиз. Иккинчи ўйинда кўп нарса ўхшади ва биз дуранг қайд этдик.

Мессининг келишини тўғрини ҳеч ким кутмаган, аммо биз учун қизиқарли бўлди. У кўпчиликнинг орзусидаги футболчи. Ўйиндан кейин унга Сен дунёнинг энг яхши футболчисисан, иккинчиси кимлигини биласан десам, ўзи ҳам кулиб юборди", - дейди терма жамоа сардори.

Келаётган Осиё Кубоги олдидан эса Ўринбоев шундай дейди:

"Бу каби рақиблар билан Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бориш қизиқарли ва тажрибага бой. Бунинг учун ЎФА мутасаддиларига жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдираман, биз ҳам акаларимиз изидан бориб Сизларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Ўринбоев.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика