UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  3 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  10 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  14 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Месси "Барселона"да қолиши учун барчасига тайёр бўлган. У барча ҳақиқатни маълум қилди Янгиликлар

Месси "Барселона"да қолиши учун барчасига тайёр бўлган. У барча ҳақиқатни маълум қилди

Ҳужумчи Лео Месси "Барселона"дан кетишига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барселона"га қайтиши ҳақида

"Умид қиламанки, бу ерга яна қайтаман ва яна клубнинг бир қисми бўламан. "Барселона" дунёнинг энг яхшиси бўлиши учун исталган ишни бажаришга тайёрман. Албатта, кетаётганимдан кўп нарсаларни унутишга тўғри келади. Аммо буни ўйлаб, гапириш учун ҳозир кайфиятим яхши эмас".

ПСЖга ўтиши ҳақида

"ПСЖ - эҳтимолий вариант. Бироқ ҳозирга қадар бу расман маълум эмас. "Барселона"нинг баёнотидан кейин кўплаб клублардан таклиф олганман. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Кўп нарса аниқ эмас".

"Барселона" ҳақида

"Мен бу клубнинг қадриятлари асосида ўсдим, камтар бўлдим, "Барселона" либосида ҳаракат қилдим. Мени бу ердагилар нафақат майдонда, балки, унинг ташқарисидаги ишларим учун ҳам эслаб юришларини истайман.

Бу ерда фаолият олиб борганимдан, совринлар ва мағлубиятлардан хурсандман. Бу жуда ёрқин давр бўлди. Ғалабаларни мухлислар билан нишонлаш, рафиқам ва болаларим билан хурсандчилик қилиш жуда ёқимли.

Қайғудаман. Клубни жуда оғир тарзда тарк этяпман. Буни кутмагандим. Буни бошида ҳам айтдим. Факс орқали шартномани бекор қилишни сўраган пайтим кетишни истаганман, аммо ҳозир эмас. Мана нима алам қиляпти.

Футболчилар "Барселона"да ўйнашда давом этади. Клуб барчасидан муҳим. Одамлар вақт ўтгани сайин барча нарсага ўрганади. Бошида ғалати бўлиши мумкин, аммо кейинчалик оддий ҳолга айланади. "Барселона"нинг таркиби ажойиб.

Совринлар ҳақида

"Яна бир бора ЕЧЛни ютмаганим оғриқли бўлиб келган. "Ливерпуль"га қарши ярим финал ўйинига қадар бунга яқин эдик. Пеп даврида "Челси"га қарши ўйинга қадар бунга яқин эдик.

Яна бир марта ЕЧЛни юта олардик. Аммо ҳеч нимадан таъна қилмайман. Биз доимо қўлимидан келганини қилганмиз. Мен эса доимо ғалабалар қозонаверишни истаганман.

Мақсадим - ютишда давом этиш. Яна чемпион бўлишни ва Дани Алвесга етиб олишни истайман. Умуман олганда бунга яқин келиб қолдим"

Маоши ҳақида

"Маошимни 50 фоизга пасайтирдим. Ҳатто улар истаганидан ҳам кўпроқ камайтирдим. Одамлар яна 30 фоиз маошнинг пасайишига қарши бўлганим борасидаги миш-мишларни тарқатишди. Бу бўлмаган гап.

Қолишим учун барча иш қилинди. Мухлислар билан очиқ гаплаша оламан. Атрофимда бўлган миш-мишларнинг катта қисми ёлғон.

Уларга доимо ҳақиқатни гапираман. Улар билан бирга катта бўлдим ва уларни алдашга ҳаққим йўқ"

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика