UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  68 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Месси "Барселона"да қолиши учун барчасига тайёр бўлган. У барча ҳақиқатни маълум қилди Янгиликлар

Месси "Барселона"да қолиши учун барчасига тайёр бўлган. У барча ҳақиқатни маълум қилди

Ҳужумчи Лео Месси "Барселона"дан кетишига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барселона"га қайтиши ҳақида

"Умид қиламанки, бу ерга яна қайтаман ва яна клубнинг бир қисми бўламан. "Барселона" дунёнинг энг яхшиси бўлиши учун исталган ишни бажаришга тайёрман. Албатта, кетаётганимдан кўп нарсаларни унутишга тўғри келади. Аммо буни ўйлаб, гапириш учун ҳозир кайфиятим яхши эмас".

ПСЖга ўтиши ҳақида

"ПСЖ - эҳтимолий вариант. Бироқ ҳозирга қадар бу расман маълум эмас. "Барселона"нинг баёнотидан кейин кўплаб клублардан таклиф олганман. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Кўп нарса аниқ эмас".

"Барселона" ҳақида

"Мен бу клубнинг қадриятлари асосида ўсдим, камтар бўлдим, "Барселона" либосида ҳаракат қилдим. Мени бу ердагилар нафақат майдонда, балки, унинг ташқарисидаги ишларим учун ҳам эслаб юришларини истайман.

Бу ерда фаолият олиб борганимдан, совринлар ва мағлубиятлардан хурсандман. Бу жуда ёрқин давр бўлди. Ғалабаларни мухлислар билан нишонлаш, рафиқам ва болаларим билан хурсандчилик қилиш жуда ёқимли.

Қайғудаман. Клубни жуда оғир тарзда тарк этяпман. Буни кутмагандим. Буни бошида ҳам айтдим. Факс орқали шартномани бекор қилишни сўраган пайтим кетишни истаганман, аммо ҳозир эмас. Мана нима алам қиляпти.

Футболчилар "Барселона"да ўйнашда давом этади. Клуб барчасидан муҳим. Одамлар вақт ўтгани сайин барча нарсага ўрганади. Бошида ғалати бўлиши мумкин, аммо кейинчалик оддий ҳолга айланади. "Барселона"нинг таркиби ажойиб.

Совринлар ҳақида

"Яна бир бора ЕЧЛни ютмаганим оғриқли бўлиб келган. "Ливерпуль"га қарши ярим финал ўйинига қадар бунга яқин эдик. Пеп даврида "Челси"га қарши ўйинга қадар бунга яқин эдик.

Яна бир марта ЕЧЛни юта олардик. Аммо ҳеч нимадан таъна қилмайман. Биз доимо қўлимидан келганини қилганмиз. Мен эса доимо ғалабалар қозонаверишни истаганман.

Мақсадим - ютишда давом этиш. Яна чемпион бўлишни ва Дани Алвесга етиб олишни истайман. Умуман олганда бунга яқин келиб қолдим"

Маоши ҳақида

"Маошимни 50 фоизга пасайтирдим. Ҳатто улар истаганидан ҳам кўпроқ камайтирдим. Одамлар яна 30 фоиз маошнинг пасайишига қарши бўлганим борасидаги миш-мишларни тарқатишди. Бу бўлмаган гап.

Қолишим учун барча иш қилинди. Мухлислар билан очиқ гаплаша оламан. Атрофимда бўлган миш-мишларнинг катта қисми ёлғон.

Уларга доимо ҳақиқатни гапираман. Улар билан бирга катта бўлдим ва уларни алдашга ҳаққим йўқ"

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика