Месси барибир Роналдудан ортда қолмоқда

Mirjalol Normatov
8 апр 2018, 13:00
Лео Месси ЛаЛига доирасида кечган "Леганес"га (3:1) қарши учрашувда хет-трик қайд этди.

Бу хет-трик аргентиналикнинг фаолиятидаги қирқинчиси бўлди. Айни дамда у бу натижани қайд этиб турганлар орасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда Криштиану Роналду. Унинг ҳисобида 44 хет-трик бор.

Айни дамда Лео Месси "Олтин бутса"ни қўлга киритиш учун асосий давогар бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Squawka