Мертезакер ва Озил Германия термаси сафига кеч қолиб боришади
12 ноя 2013 16:24
Янгиликлар
Мертезакер ва Озил Германия термаси сафига кеч қолиб боришади
"Арсенал" ҳимоячиси Пер Мертезакер ва ярим ҳимоячиси Месут Озил Германия терма жамоаси сафига кечикиб етиб боришади, деб хабар бермоқда ESPN.
Иккала футболчи ҳам шамоллаб қолган, шу боис уларга даволаниб олиш учун имкон берилди. Мертезакер ва Озил миллий терма жамоа сафига 14 ноябрь куни бориб қўшилишади. Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси Италия (15 ноябрь) ва Англия (19 ноябрь) билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Фикрлар