UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  3 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  26 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

"Менга ҳеч ким кет демади. Натижа бўлмаганлигида ўзимни кечира олмаяпман. Футболчилардан илтимос... " Мурод Исмоиловнинг "Турон"даги тақидири нима бўлди? Янгиликлар

"Менга ҳеч ким кет демади. Натижа бўлмаганлигида ўзимни кечира олмаяпман. Футболчилардан илтимос... " Мурод Исмоиловнинг "Турон"даги тақидири нима бўлди?

Бир неча дақиқа олдин сайтимиз орқали "Турон" ўринбосарлар жамоаси бош мураббийи, ўтган йилдан бери клубда фаолият олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

 Биз барчасига аниқлик киритиш мақсадида мураббий билан боғландик ва фикрлари билан қизиқдик.


"Турон"даги катта мақсадлар, яхши ниятлар ва амалга оширилган ишлар ҳақида 

"Ўтган йили  "Турон"нинг лойиҳасини кўриб, ёш жамоада ёш мураббий бўлгани учун ёрдам бериш фикри туғилганди. Клуб раҳбарияти билан гаплашиб истагимни билдиргандим. Натижада ишга киришиб кетдик. Амалда вазифа бажарилди, Суперлига йўлланмаси қўлга киритилди. Бир нарсани аниқ айтишим керак, вазифа бажарилгач тез фурсатда жамоага савияси баландроқ футболчиларни жалб қилиш керак эди. Жамоа деярли 60-70 фоиз янгиланди. Бир томондан база қурилиши, стадионнинг қарама-қарши томонига трибуна ўрнатиш, стадион ёритгичларини яхшилаш ишлари олиб борилди. Шу қаторда ёшлар жамоасини шакллантириш каби жуда кўп талабларни бирданига бажаришга тўғри келиб қолди

Жамоа мавсум стартида ҳам янги футболчилар билан шартнома борасида иш олиб борди. Кваме Карикари, Даян Поньевич, Синиша Бабич, Ким Бо Ёнг, Владислав Касминин қишки трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида келиб қўшилди. Катта умидлар билан олинган Фозил Мусаев, Умаржон Шарипов жароҳатлар гирдобига тушиб қолган эди. Шунингдек Жавоҳир Соҳибов ҳам. Хуллас  "Турон" ёш клуб бўлсада, вазиятдан аъло даражада чиқиб кетдик",- дейди Мурод Исмоилов.


Натижа бўлмагач мураббий нимадир ўйлаб топиши керак

"Раҳбарият Суперлига савиясидан ҳам аъло даражада эътибор қаратди. Жамоа шунча ноқулай вазиятга қарамасдан ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Фақат ғалаба қозона олмади. Натижа бўлмагач бундай паллада мураббий нимадир қилиши керак. Исмобек Исмоилов истеъфо берганини тўғри, деб биламан. Чунки Исломбек учун клубнинг тақдири биринчи ўринда туради. Мен эса кўпроқ ўтган йили жамоага ёрдам бердим. Мавсум якунига етгач ўринбосарлар жамоасини шакллантиришга киришдим. 500 дан зиёд ёшлар кўрикдан ўтказилди. Улардан 20 нафарини танлаб олдик. Деярли янги жамоа шакллантирдим. Ҳозирда ўринбосарларимиз яхши ўйнашмоқда. Танлаб олган болаларимиздан икки нафари асосий жамоа билан шуғулланишмоқда. Улар ўз устиларида ишласа, иншааллох "Турон"нинг энг олди футболчилари бўла олади",- дейди мураббий. 


Мурод Исмоилов нима учун  "Турон"дан кетди? 

"Аслида бош мураббий кетса, унинг ёрдамчиси ҳам кетиши керак. Ҳозир давр бошқами, билмадим. Раҳбарлар билан гаплашганим йўқ. Шунчаки ҳозир уйдаман. Асабларимни чархламоқдаман. Ҳеч ким менга кет дегани йўқ. Қайтанга шундай меҳр ва эътибор кўрсатишдики, одам ҳижолат бўлади. Натижа бўлмаганлигида ўзимни кечира олмаяпман-да. Таъсир қилишим керак эди",- дейди Мурод Исмоилов.


Мураббийнинг кейинги режалари қандай ? 

"Кейинги режа йўқ. Режа фақат футбол.  "Турон"нинг мухлислари тилла.  "Қизилқум" билан ўйинда уларнинг орасида ўтирдим. Яйпандаги ўйингоҳда файз бор. Футболчилардан илтимос, шу файзни йўқотмайлик",- дейди мураббий.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика