"Менга 50, унга 2 қадам етади" - Агуэро Ван Дейк ҳақида
03 май 2020 17:43
Янгиликлар
"Менга 50, унга 2 қадам етади" - Агуэро Ван Дейк ҳақида
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро "Ливерпуль" ҳужумчиси Виржил ван Дейкнинг кучли томонлари ҳақида гапирди.
"Барчамиз ван Дейк айни дамда дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири эканлигини биламиз. У жуда кучли, бўйи узун ва ажойиб тана тузилишига эга. Виржил бирга бир вазиятларда енгилмас. Унинг бўйидан ташқари оёқлари ҳам жуда узун. У унчалик тез эмас, бироқ узун оёқлари катта қадам ташлашга ёрдам беради. У икки қадам ташлайдиган жойга мен эллик қадам ташлашим керак.
Ундан ташқари, унинг ақлли ўйнаши ҳам менга ёқади. У персонал ўйинларда хотиржам ўйнайди, жуда эҳтиёткор. Кўплаб ҳужумчиларга ҳалақит бера олади. Мен тезкорман ва дриблингни ёқтираман, чунки мен ҳимоячининг таъқибидан қочиб кетишим керак. Бироқ у ўзининг ақлли ўйини билан исталган ҳужумчидан тўпни олиб қўя олади. У бунга жуда уста", - деди Агуэро.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар