Мендеш "Реал"га Леау хизматларини таклиф қилди

Omonjon To`xtamirzayev
6 мар 2023, 15:48
Агент Жорже Мендеш ўз мижози — "Милан" футболчиси Рафаэль Леау хизматларини "Реал"га таклиф қилди.

Португалияликнинг миланликлар билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Ҳамкорлик муддатини узайтириш борасидаги музокаралар тўхтаган ва томонлар апрель-июнь ойида бу масалага қайтади.

"Реал"га ўтиш Леау учун эҳтимоли кам трансфер ҳисобланади — Мадридда Винисиус Жуниор бор, "қаймоқранглилар"нинг асосий трансфер мақсади эса Дортмунднинг "Боруссия"сидан Жуд Беллингем ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: BoboTV

Сўнгги янгиликлар

Барча ›