UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  0 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  3 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  1 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  1 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  6 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  10 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  4 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  16 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  26

Мендес: "Неймардан кечирим сўрайман" Янгиликлар

Мендес: "Неймардан кечирим сўрайман"

"Лион" Франция чемпионатининг 14-турида "Пари Сен-Жермен"ни мағлуб қилди (0:1).

Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда парижликлар етакчиси Неймар жиддий жароҳатга йўлиқди. Унга нисбатан қўпол ўйнаган "Лион" ярим ҳимоячиси Тьяго Мендес 28 ёшли форварддан узр сўради.

"Неймардан узр сўрамоқчиман. Умид қиламанки, унинг аҳволи яхши. Мен унга зарар етказишни ўйламаган эдим. Барчамиз Неймарни дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида биламиз. Мен ҳам барча бразилияликлар сингари унинг ўйинига қойил қоламан. Неймар имкон қадар тезроқ тузалиб, мухлисларни хурсанд қилишда давом этсин. Яна бир бор чин дилдан узр сўрайман", - деди Мендес.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ўша эпизоддан кейин майдонни замбилда тарк этди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика