UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  22 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

"Мен ҳам ёзишни хоҳлайман" рукнига. “Тонг” Янгиликлар

"Мен ҳам ёзишни хоҳлайман" рукнига. “Тонг”

Сайтимизнинг "Мен ҳам ёзишни хоҳлайман" рукнига вилоятларда истиқомат қилаётган мухлисларимиздан турли мавзуда мақолалар келмоқда.

Қуйида ана шундай мақолалардан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз. Агар сизда ҳам ёзиш истаги бўлса, э-майл орқали news@championat.asia манзилига юборишингиз мумкин. Шунингдек, биз билан Телеграм орқали ҳам боғланиш имкони бор - https://t.me/CA_admin

"Тонг"

Наманган вилояти. "Гуллар шаҳри" 13та туманни ўз бағрига қамраб олган. Вилоятда футбол жуда яхши ривожланган. Менинг яшайдиган Чортоқ туманида ҳам футбол шукуҳи ўзгача кўтаринки руҳда. Туманимизнинг футбол жамоаси вилоят иккинчи лигасида тўп суриб келмоқда.Туманимиз табиати жуда ажойиб бўлиб, асосан тоғли зоналардан бири ҳисобланади. Атмосфера ҳам футбол ўйнашга ундайди.

Чортоқ тумани етук чарм тўп усталарини профессионал футболга етказиб бериб келган, бундан кейин ҳам туманимиз етказиб беришда давом этади. Масалан, Рашид Ғофуров, Муҳиддин Ортиқов, Анвар Ҳафизов, Ғиёс Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, шунингдек Зафар ака Мусабоев ва Тоҳир Мадраҳимовлар.

Мен ўша пайт кичкина бола эдим, ҳар куни эрталаб қўй-қўзиларимни боққани далага чиқардим. Чортоқ марказий ўйингоҳи атрофидан ўтиб кетаётганимда у ерда футбол ўйнаётганларга кўзим тушиб қоларди. Шунда қўй-қўзиларимни ҳам унутиб, футбол кўришга интилардим, чунки футболга жуда-жуда қизиқардим. 

Футбол томоша қиляпман, кейин билсам тўп тепаётган футболчилар - бу ўзимизнинг Чортоқ терма жамоаси экан. Вақт ўтди, футболчилар чигалёзди машқларни якунлаб, футбол ўйнай бошлашди. Бошида унча қизиқ бўлмади, кейинчалик ажойиб ва ҳақиқий Англия футболи ичига тушиб қолгандек бўлдим. Ўйин тугади, стадиондан чиқиб кетаётганимда бир ўйинчи шеригига қараб "Ўртоқ, эртага "Тонг"га келасанми?" деди.

Кейин билсам булар ўйнайдиган пайтни “Тонг” деб номлаб олишган экан. Бир кун ўтди, худди кечаги пайтда яна стадионга чиқдим, яна “Тонг”ни томоша қилдим, томоша қилганимга ҳеч қачон афсусланмасдим, чунки “Тонг”ни кўриб футболдан завқ олардим.

Мана орадан 10 йил ўтиб, биз ҳам катта бўлдик. Туманимизда кўп нарса ўзгарди, лекин ҳалиям “Тонг” жамоаси абадий қолмоқда. Шунча муддат ўтса ҳам, лекин бу жамоада ҳеч нима ўзгармаган. Тўғри, янги-янги чарм тўп усталарини етиштириб беряпти бошқа клубларга. Лекин барибир бошқа клубга кетган футболчиларимиз таътил берилган маҳал келишганда “Тонг”га  келиб машғулот ўтказишяпти ва биринчи жамоадошлари олдинги "Тонг"ни эслаб тўп тепишади. 

Туманимиз жамоасининг натижалари унчалик яхши эмас, лекин бу ердаги футбол муҳити жуда бошқача, футболчиларнинг бир-бирига ҳурмат-иззатини гапирмаса ҳам бўлади. Мен ишонаманки, туманимиз жамоаси маълум муддат ичида ўзбек футболида ўз ўрни топади ва албатта Ўзбекистон терма жамоасига моҳир тўп усталарини етказиб беришда давом этади.

Анваржанов Нажотбек, Наманган вилояти, Чортоқ тумани. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика