Мексика ЖЧ-2018 йўлланмасига эга чиқди!

Narzulla Saydullayev
2 сен 2017, 08:48
Бугун тонгда КОНКАКАФ минтақасида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди.
АҚШ терма жамоаси ўз уйида асосий рақибларидан бири бўлган Коста-Рикага ютқазиб қўйди.

Гондурас ғалаба қозониб АҚШга очколар бўйича етиб олди. Мексика эса Панамани кичик ҳисобда таслим қилиб саралаш баҳслар тугашига 3 тур қолганида муддатдан аввал Россиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, айнан мана шу қитъада тўртинчи ўринни олган жамоа Осиё қитъаси плей-оффида ғолиб бўлган жамоа билан мундиал чиптаси учун курашади.

АҚШ - Коста-Рика 0:2
Голлар:
Маркос Уренья 30, 82

Тринидад ва Тобаго - Гондурас 1:2
Голлар:
Жоевин Жонс 67 пенальти - Александер Лопез 7, Алберт Элис 17

Мексика - Панама 1:0
Гол:
Ирвинг Лозано 53


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia