UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Мексика 10 дақиқа ичида Хорватияни янчиб ташлади Янгиликлар

Мексика 10 дақиқа ичида Хорватияни янчиб ташлади

Жаҳон чемпионати "А" гуруҳидаги сўнгги турнинг марказий ўйини бўлиб ўтди.

Хорватия ҳамда Мексика ўртасида кечган беллашув кейинги босқичга йўл оладиган жамоа номини анлиқлаб бериши керак эди.

Ўйин олдидан Мексикадан тўрт, Хорватияда уч очко мавжуд эди. Европаликларни фақат ва фақат ғалаба қаноатлантирса, Мексика жамоасини дуранг натижаси ҳам кейинги босқичга олиб чиқарди.

Учрашувни ҳар иккала жамоа аъзолари анча эҳтиёткорлик билан бошлашди. Биринчи бўлимда Мексика икки бор голли вазият содир этди. Биринчисида Перальта қулай имкониятдан фойдалана олмаган бўлса, яна бир вазиятда Херрера ўзининг кучли зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол этмоқчи бўлди.

Хорватиянинг ҳужумлари у қадар кескинлик келтириб чиқармади. Асосан мексикалик ҳимоячиларнинг ишончли ҳаракати эвазига кўплаб ҳужумлар бартараф этилди. 


Иккинчи бўлим ҳам катта шов-шувсиз бошланди.

Лекин ўйиннинг 65-дақиқасига келиб, баҳсли вазият юзага келди. Мексика жамоаси футболчиси Гуардадонинг дарвозага йўллаган зарбасини Срна ўзил билмаган ҳолда қўллари билан қайтариб юборди. Лекин Равшан Эрматов бу вазиятда пенальти белгиламади ва мексикалик футболчиларнинг эътирозига сабаб бўлди. Айнан ушбу вазиятдан кейин Мексика жамоаси янада катта куч билан олдинга қараб интилди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида Мексика сардори ҳаводан келган тўпни боши билан Плетикоса дарвозасига киритиб, ўйиндаги ҳисобни очишга эришди, 0:1.

Бундан воқеалар ривожини кутмаган хорватлар тезда ҳужумга ўтишди. Бу орада мексикаликлар рақибларини қарши ҳужумда ушлашди. Чичарито-Перальта-Чичарито комбинациясини Гуардадо гол билан якунлади, 0:2.

Голлардан руҳланган Мексика жамоаси ҳужум қилишни тўхтатмади. 82-дақиқа тиниб-тинчимас Чичарито Плетикоса дарвозасига набатдаги голни киритди ва таблода 0:3 ҳисоби бўлинини таъминлади.

Ўйин якунига етаётган бир паллада Перишич ҳисобни қисқартирувчи гол муаллифига айланди, 1:3.

Кескин курашлар остида кечган баҳсда Мексика Хорватия устидан ишончли ғалабага эришди ва кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди.


ЖЧ-2014. "А" гуруҳи, 3-тур.

Хорватия - Мексика 1:3
24 июнь. 01:00
Бош ҳакам
:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Захира ҳаками:
Неант Алиум (Камерун)

Голлар
: Маркес (72), Гуардадо (75), Чичарито (82), Перишич (87)

Хорватия
: Плетикоса, Врсалко (Ковачич, 58), Праньич (Елавич, 74), Перишич, Чорлука, Ловрен, Ракитич, Модрич, Срна, Манжукич, Олич.

Мексика
: Очоа, Родригез, Маркес, Херрера, Лайун, Дос Сантос (Чичарито, 61), Морено, Гуардадо (Фабиан, 84), Перальта (Пена, 79), Агилар, Вазкуез.

Огоҳлантириш: Ракитич (9), Маркес (39)

Четлатиш
: Ребич (89).


Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика