UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  6 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Меҳнат барибир ўз мевасини беради Янгиликлар

Меҳнат барибир ўз мевасини беради

"Насаф"нинг Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиққани ўзбек футболи учун катта воқеа бўлди.

Буни албатта, ўзига хос сенсация деса бўлади. "Насаф"нинг ютуғи кутилмаганда ёки омад келганда бўлиб қолгани йўқ, бу айтайлик 10 йиллардан бери қилинаётган меҳнат самараси. 

"Насаф"нинг ўтган йил ОФК Кубоги финалига бориши, бу йил ОЧЛда ўйнаб, гуруҳдан чиқиши клуб жуда тўғри йўлдан кетаётганини англатади. "Насаф" эҳтимол ўз вақтида пул томонлама Ўзбекистоннинг энг яхши клубларидан бири бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон Ўзбекистоннинг энг бой жамоаси бўлмаган. 

Клубнинг энг катта ютуғи бу - аниқ бир режа ёки дастур асосида иш олиб бориши, раҳбарият томонидан Рўзиқул Бердиевга ҳар йил ишонч билдирилиши ва албатта, мураббий ишига ҳеч кимнинг аралашмаётгани. "Насаф" пул ортидан қувмайди, "Насаф" яхши ўйин ортидан қувади. Ҳеч шубҳасиз энг чиройли ўйин услубига эга жамоа бу - "Насаф". Юртимизда ҳеч бир жамоа "Насаф"дек чиройли ўйин кўрсатмайди. 

"Насаф" Осиё чемпионлар лигасида ўзидан 5-10 баробар пули кўп "Ал Садд"ни мағлуб этди. Балки улардаги биргина Касорла "Насаф"нинг ҳамма футболчиларидан кўп маош олиши мумкин. Тўғри, футболда пул муҳим, айниқса катта вазифаларни ҳал қилиш учун. Лекин ОЧЛда чиройли ўйнаб ҳам гуруҳдан чиқса бўлишини "Насаф" исботлаб берди.

"Насаф"да футболчилар яхши шуғулланиши, майдонга чиқиб яхши футбол намойиш этиши учун ҳамма шароит бор. "Насаф" том маънода ҳақиқий профессионал клуб. Шунинг учун ҳам Рўзиқул Бердиев маза қилиб ишлайди. "Насаф"даги шароит Ўзбекистоннинг ҳеч бир клубида йўқ. Биз жаҳон чемпионатига чиқишини 30 йилдан бери орзу қиладиган Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам йўқ.

Футболимиз янги даражага чиқиши учун биринчи навбатда шароит керак бўлади. Футболчиларга бир қоп пул бериб эмас, аввало уларга яхши шароит қилибгина мақсад сари дадил ҳаракат қилиш мумкин. Шароит бўлса, натижа ҳам бўлади, натижанинг ортидан эса пул келади.

"Насаф" 10 йилдан бери ривожланиш йўлида қаттиқ меҳнат қиляпти. Жамоанинг бу кунгача гуруҳдан чиқа олмагани ҳали тайёр эмаслигидан далолат эди. Лекин энди кўряпмизки, "Насаф" пишиб етилибди. Рўзиқул Бердиев ўзи хоҳлаган ва орзу қилган жамоани туза олибди. Энди бу мураббийнинг биргина армони қоляпти: Ўзбекистон чемпиони бўлиш.

"Насаф"да чемпион бўлиш учун ҳамма имконият етарли. Фақат, буёғи "Биз чемпион бўла оламиз!" деб футболчиларнинг ўзларини ишонтира олиши қоляпти. Зеро, ғолиблик руҳи сингдирилган жамоа келаси йил ОЧЛ чорак финал, ярим финалларида ҳам ўзини кўрсата олади.

Барса Блогер.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика