UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  0 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  4 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  24 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  3 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  11 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  60 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5

Меҳмонов ва Алиев "Сурхон"ни тарк этди Янгиликлар

Меҳмонов ва Алиев "Сурхон"ни тарк этди

30 ноябрь куни бир қатор клублардаги футболчиларнинг шартнома муддати якунланиши ва кейинги ойда ўтказиладиган беллашувларда таъсири сезилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргандик.

Бугунги якунига етган учрашувларда битими тугаган кимлар майдонга тушмаслигини кузатдик. Қизиқиб кўрдик. Бизга баъзи футболчиларнинг маълум қилишларича айнан "Сурхон"да шундай ҳолат кузатилган ва вақтинчалик бўлсада битим борасида келишувга эришмаган Жаҳонгир Меҳмонов ва Аъзам Алиев Суперлиганинг сўнгги турида "Сўғдиёна"га қарши баҳсда қатнашишмай, уйга қайтишни афзал билишган. Энди мамлакат Кубоги старт олади ва термизликларда таркиб борасида навбатдаги муаммо кузатилиши эхтимоли катта.

Яхшики, Суперлигада жон сақлашда рақобат қилаётган иккала жамоа-- "Андижон" ва "Бухоро" енгилишди. Аксинча бўлганида,ўз майдонида "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида ютқазганликлари туфайли "Сурхон" аъзолари элитани тарк этишарди. Етакчи футболчиларнинг йўқлиги дарров билиниб қолади. Шартнома тузилаётганда бир ойнинг камроқ белгиланишидан манфаат топамиз деганларнинг жиддий янглишганларини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди.

Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика