Меҳмонов ва Алиев "Сурхон"ни тарк этди
04 дек 2020 16:56
Янгиликлар
Меҳмонов ва Алиев "Сурхон"ни тарк этди
Бугунги якунига етган учрашувларда битими тугаган кимлар майдонга тушмаслигини кузатдик. Қизиқиб кўрдик. Бизга баъзи футболчиларнинг маълум қилишларича айнан "Сурхон"да шундай ҳолат кузатилган ва вақтинчалик бўлсада битим борасида келишувга эришмаган Жаҳонгир Меҳмонов ва Аъзам Алиев Суперлиганинг сўнгги турида "Сўғдиёна"га қарши баҳсда қатнашишмай, уйга қайтишни афзал билишган. Энди мамлакат Кубоги старт олади ва термизликларда таркиб борасида навбатдаги муаммо кузатилиши эхтимоли катта.
Яхшики, Суперлигада жон сақлашда рақобат қилаётган иккала жамоа-- "Андижон" ва "Бухоро" енгилишди. Аксинча бўлганида,ўз майдонида "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида ютқазганликлари туфайли "Сурхон" аъзолари элитани тарк этишарди. Етакчи футболчиларнинг йўқлиги дарров билиниб қолади. Шартнома тузилаётганда бир ойнинг камроқ белгиланишидан манфаат топамиз деганларнинг жиддий янглишганларини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди.
Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар