UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  2 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  14 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Мбиндйо Фрэнсис: “Ўзбекистонликларга катта раҳмат” Янгиликлар

Мбиндйо Фрэнсис: “Ўзбекистонликларга катта раҳмат”

Ўзбекистон – Кения (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган африкаликлар бош мураббийи Мбиндйо Фрэнсис қуйидагича фикрларни билдирди.

- Яхши ўйин ўтказдик. Сўнгги дақиқаларда ўйинни кучайтиришга интилдик. Афсус, футболда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Ўйин бизга фойдали бўлди. Ўзбекистон терма жамоасидан кўп нарса ўргандик. Тажриба тўпладик.

- Ўйин натижаси хеч нарса ҳал этмасди. Бироқ шунга қарамай, нима учун  меҳмонлар кўпроқ ҳимоявий футболга эътибор қаратишди?  

- Ҳимоявий ўйин футбол тактикаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ОТЖ Хитойда чемпион бўлганининг сабаби улар доим ҳужумкор ўйин намойиш этади. Биз эса ўйинга жуда оз фурсатда тайёргарлик кўрдик. Таркибимиз янги ҳисобланади. Шунинг учун футболчилар бир-бирларини тушунишда бироз қийинчиликка дуч келишмоқда.

- Ўзбекистон таркибида кимни ўйини Сизга ёқди?

- Менга 9-рақам (Ўринбоев) ва 22-рақамда (Кенжабоев) тўп сурган ўйинчиларнинг ўйини жуда ёқди. Баҳс давомида улар бизга кўп муаммо тўғдиришди.

- Кения ва Ўзбекистон футболини солиштирсангиз?

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Чунки мен фақат терма жамоанинг ўйинини кўрдим. Икки давлат футболи савиясини кўриш учун клублар иштирокидаги баҳсларни кузатишим керак.

 
- Ўзбекистон ОТЖ амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. Агар бизнинг жамоа Африка қитъаси чемпионатида иштирок этганда қандай натижа қайд этган бўларди ?

- Қийин савол бўлди. Буни тасаввур қилиш бироз мушкул. Лекин шуни айта оламанки, Ўзбекистон Африка қитъасида ўтказилган турнирларнинг саралашидан бемалол ўта олади ва гуруҳ босқич баҳсларида яхши иштирок этади.

- Бизнинг давлат Сизда қандай таассурот қолдирди?

-   Аввал ҳам Осиё давлатларида меҳмон бўлганман. Ўзбекистонни бундай чиройли давлат деб тасаввур қилмаганман. Инсонлари хар доим кулиб туради. Меҳмондўстликка эса гап бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистонликларга катта раҳмат!


“Нефтчи” матбуот котиби Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика