UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  0 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  9 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0

Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилгача эмас, 2024 йилгача амал қилади ва узайтириш банди бор Янгиликлар

Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилгача эмас, 2024 йилгача амал қилади ва узайтириш банди бор

Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан тузган янги шартномаси тафсилотлари маълум бўлди.

"L’Équipe" маълумотларига кўра, форварднинг француз клуби билан келишуви 2025 йилгача эмас, 2024 йилгача амал қилади ҳамда яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Ушбу банднинг кучга кириши Килианга боғлиқ. "Охирги йил Мбаппенинг қарорига боғлиқ бўлади", – деб тасдиқлади ПСЖ вакили.

Шундай қилиб, 2023 йил ёзида парижликлар Мбаппе масаласини ҳал қилиши керак бўлади. ПСЖ ёки Килианни бандни фаоллаштиришга кўндириши, ёки 2024 йил текинга қўлдан чиқармаслик учун сотиб юбориши зарур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ўтган ёз эркин агент сифатида "Реал" сафига бориб қўшилишга яқин эди, лекин ПСЖ билан янги шартнома имзолашни маъқул кўрди.

Бу мавсум 23 ёшли форвард ПСЖ сафида 7 та ўйинда 9 та гол урди. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика