Мбаппенинг фикрича, ПСЖ "Реал"ни мағлуб этиб, ЧЛ чорак финалига чиқишга қодир
16 фев 2018 11:13
Янгиликлар
Мбаппенинг фикрича, ПСЖ "Реал"ни мағлуб этиб, ЧЛ чорак финалига чиқишга қодир
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе унинг жамоаси Чемпионлар лигаси чорак финал босқичига чиқишига ишонади.
1/8 финалнинг илк баҳсида "Реал" Франция клубини 3:1 ҳисобида таслим этди.
"Бизда ғалаба қозониш учун ҳамма нарса бор. Аммо юқори даражадаги қатъийлик ва спорт ғазаби керак. Бизнинг стадионда ҳаммма нарса бўлиши мумкин ва мухлисларимиз бизни охиригача қўллаб-қувватлашини биламиз. Тарих ёзиш учун майдонда кучимизни аямаймиз" - деб ёзди футболчи "Инстаграм"даги саҳифасида.
ПСЖ ва "Реал" ўртасидаги жавоб учрашуви 6 март куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар