UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  0 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  6 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  2 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  2 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  1 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  3 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  3 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0

Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўйнайди-ми?! Янгиликлар

Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўйнайди-ми?!

Мбаппенинг укаси терма жамоасини алиштириши мумкин.

У Жазоир терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Мамлакат футбол федерацияси яхши ишламоқда.

"Реал Мадрид" юлдузи Килиан Мбаппенинг 18 ёшли укаси Этан Жазоир терма жамоаси сафига бориб қўшилиши мумкин. Аввалроқ, француз футболи афсонасининг ўғли — Лука Зидан шундай йўл тутганди.

Жазоир Мбаппени ўз таркибида кўрмоқда. Бироқ Этанга бу керакми?

"Foot Mercato"нинг хабарига кўра, Жазоир футбол федерацияси "Лилль" ярим ҳимоячиси Этан Мбаппени таркибига жалб этиш борасида иш олиб бормоқда. 18 ёшли футболчи онаси Файза Ламари аждодлари орқали Жазоир миллий терма жамоасига жалб этилиш ҳуқуқига эга. 

Бошқа томондан спортчининг ўзи — "Марсель" футбол мактабидан чиққан ва француз футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Бундан ташқари у Франция U-19 терма жамоаси сафига жалб этилган. Таъкидланишича, унинг келажаги борасида якуний қарор қабул қилинмаган, Этаннинг ўзи бу борада қандай фикрда эканлиги номаълум.

Зидан кутмоқда

Жазоир терма жамоаси биринчи бор машҳур футболчиларнинг яқин қариндошларини таркибига чорлаётгани йўқ. У ерда афсонавий Зинедин Зиданнинг ўғли, 27 ёшли "Гранада" дарвозабони Лука ўйнамоқда. У сентябрь ойида расман спортдаги фуқаролигини алиштирди, октябр ойида эса терма жамоага таклиф олди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Лука вақтида Франция термаси сафида U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашган.

 

"Бу ерда, Жазоирда, эканлигимдан хурсандман, бу менинг биринчи чақирувим — ва қандайдир ғурур туйғусини ҳис қиляпман. Биз жаҳон чемпионати саралашининг кейинги учрашувида ғолиб бўлмоқчимиз, бу муҳим баҳс. Одамлар бизни қўллаб-қувватлашларига ишонамиз", — дея Лука сўзларидан иқтибос келтирганди "RMC Sport".


Бош мураббий Владимир Петкович ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги сўнгги баҳсда Уганда қарши кичик Зиданга асосий таркибдан жой берди. Голкипер ўйинни тўлиқ ўтказди, учрашув аввалида гол ўтказиб юборган бўлсада, якунда жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучишига муносиб ҳисса қўшди. Жадвалдаги вазият нуқтаи назаридан баҳс ҳеч нимани ўзгартирмасди — аввалроқ Жазоир Сомалини йирик (3:0) ҳисобда ютиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритиб улгурганди.

Луканинг отасининг халқаро фаолияти ютуқларга бойроқ бўлганди. У узоқ йиллар давомида Франция шарафини ҳимоя қилган ва ЖЧ-1998 ҳамда Евро-2000да ғолиб бўлишни уддалаган.

Жазоирлик мухлисларнинг эса Лукадан умиди катта. Шу ўринда Этан Мбаппедан ҳам. Агарда "Лилль" ярим ҳимоячиси таклифни қабул қилса, "саҳро тулкилари" таркиби чиндан сезиларли равишда кучайиб олади. Ахир яна қайси жамоа таркибида ҳам Зидан, ҳам Мбаппе борлиги билан мақтана олади?

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: -1   

Фикрлар

+1   
16 ноя 17:45:54
Ahadjon Sidiqov
Бу матн худди интернетдан кийим заказ килгандаги реклама зур номдор ичини очсанг мушук терисидан телпакка ухшайди.
   
17 ноя 09:06:52
ArBaMu
Ўнайди...!?
   
16 ноя 20:25:27
Абдулазиз Кодиров
Калта уйлашади маза бемаза нарсаларни ёзишади асаб бузилади узидан журналист ясавоганлар
   
16 ноя 20:23:40
Абдулазиз Кодиров
Узича зор нарса ёздим деб уйледида буни биз билмаганде ха калтафахим бошка нарсаларди ёз ука духин йетами......
Ёзиш ким канде чемпион боган узбек футболида неччи марта сохта чемпион богани келишилга уйинларни ёзиш духин йетса бор ана архивга бор сора тирик одамлардан хозирам яшаётган хаётлари куп.духин йетмеди каламини кутинга тикиб куйишами
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика