Мбаппе Олимпиада ўйинларида қатнашишдан бош тортди
29 мар 2021 23:50
Янгиликлар
Мбаппе Олимпиада ўйинларида қатнашишдан бош тортди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Олимпиада ўйинларида қатнашмасликка қарор қилди, деб ёзади "Le Parisien".
Манбанинг ёзишича, футболчи тиғиз тақвим сабабли Олимпиада ўйинларидан воз кечган. Шунингдек, у Европа чемпионатида Франция термаси таркибида ҳам ўйнашни режалаштирмоқда.
Евро-2020 турнири 11 июндан 11 июлга қадар давом этади. Олимпиада ўйинлари эса 21 июлдан 7 августга қадар давом этади.
Ушбу мавсумда 22 ёшли Мбаппе ПСЖ таркибида 36 ўйинда 30 гол ва 9 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар