UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  0 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  1 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  5 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  18 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  37

Мбаппе Неймар ва Мессига умуман ассистентлик қилмаяпти. Лео ва Неймарда эса топ-боғлам: бир-бирига ва Килианга пас беради Янгиликлар

Мбаппе Неймар ва Мессига умуман ассистентлик қилмаяпти. Лео ва Неймарда эса топ-боғлам: бир-бирига ва Килианга пас беради

Ҳозирча МСН эмас.

Ушбу мавсум ПСЖнинг юлдузли триоси атрофида катта шов-шув бўлди — уларнинг барчаси Мбаппе билан боғлиқ: баъзида пенальти сабаб Неймар билан тортишади, баъзида унга эмас, Мессига пас беришганда шунчаки ўйнашни тўхтатади.


Яна бир ёрқин далил: Мбаппе ҳужумдаги шерикларига шунчаки ассистлар қилмайди. Месси ва Неймар Килиан учун барча мусобақаларда 8та голни ташкиллаштиришган (яна 5та бир-бирига), аммо тизимнинг тескари тарафга ишламаяпти.



Ҳозирча муаммони ечишнинг уддасидан чиқилгани йўқ — буни Кристоф Гальтьенинг ҳаракатлари яққол кўрсатади. Унинг 9 сентябрдаги интервьюсидан сўзлар: "Ней ва Килиан бир-бирини жуда яхши тушунади. Мен жавобдан қочмайман. Улар биргаликда машғулотлар олиб боришади, тез-тез биргаликда қизиқ машқларини қилишади ҳам. Ишонаманки, Килиан Неймарга кўпроқ ҳал қилувчи паслар беради — Ней ҳам Мбаппе учун шундай қилишга қодир бўлганидек.


13 сентябрда эса Goal'дан инсайд чиқди — Неймар ва Мбаппе ўртасидаги можаро ҳал этилмади. Гальтье шунчаки улардан буни оммавий тарзда кўрсатмасликни сўради. Бразилияликни ҳалигача Килианнинг ўзини ўйлаши ёқмаяпти. "Ювентус" билан ўйиндаги ҳолатдан сўнг бундай бўлгани ҳайратланарли эмас.


Мбаппе жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвозанинг ўткир бурчаги томон зарба берди, гарчи қанотдан Неймар ёриб кириб бўлган бўлса ҳам. Килиан эса ҳатто аниқ зарба ҳам бера олмади.



Нейнинг реакцияси тушунарли.



Шуниси маълумки, ҳозирча ПСЖда Мбаппедан ҳеч ким ассист қабул қилиб олмади — Лига 1даги 7та ўйин ва иккита Чемпионлар Лигаси баҳсида. Шу билан бирга, Месси ва Неймар чемпионатда 7тадан ассист қайд этишди (топ-5 лигаларидаги энг яхши кўрсаткич) ва биттадан ЧЛда (Ней — "Юве"га қарши, Месси эса "Маккаби"га қарши ўйинда).


Барчасини янги шартнома "бузиб юборгандек" — сабаби Мбаппе ўтган мавсум ҳужумда шериклари билан фаол "мулоқот" қилган. Ҳар икки мавсумдаги статистика жуда яхши (жорий мавсум Килиан ҳали ассист қайд этмади): француз Месси ва Неймарга улар бир-бирига берганидан кўпроқ пас берган.



ПСЖнинг ҳужумкор чизиғи тез-тез янги МСН дейилади, аммо Месси — Суарес — Неймар боғламида ҳеч ким қизғанчиқ эмасди.



Ассистлар сони бўйича ҳам ММН оқсамоқда.



Гарчи жорий мавсумни учликнинг барчаси яхши бошлаган бўлса ҳам.



ММНда статистикани тенглаштириш ва "Барселона"даги алоқага етиш учун ёзгача вақт бор (Мессининг ПСЖ билан шартномаси 2023 йилда якунига етади). Аммо, бунинг учун Мбаппе ҳам пас бериши керак.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика