Мбаппе жароҳат олди
31 дек 2025 18:49
Янгиликлар
Мбаппе жароҳат олди
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳат туфайли Испания Суперкубогини ўтказиб юборади.
Мадридликлар матбуот хизмати хабарига кўра, футболчида чап тизза пайларининг чўзилиши аниқланган.
L’Equipe маълумотига кўра, Мбаппе камида уч ҳафтани ўтказиб юборади. Қайд этилишича, ҳужумчи сўнгги бир нечта ўйинларда оғриқ билан ўйнаган.
2026 йилнинг биринчи ўйинида "Реал" "Бетис" билан ўйнайди, баҳс 4 январь куни бўлиб ўтади. 7 дан 11 январгача эса Испания Суперкубоги бўлиб ўтади, унда «қаймоқранглилар» ярим финалда "Атлетико" билан ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Фикрлар