Мбаппе Франция чемпионатининг бир мавсумида 30 та гол урган энг ёш ўйинчи бўлди
22 апр 2019 09:15
Янгиликлар
Мбаппе Франция чемпионатининг бир мавсумида 30 та гол урган энг ёш ўйинчи бўлди
ПСЖ кеча Франция чемпионатининг 33-турида “Монако”ни Килиан Мбаппенинг хет-трики эвазига 3:1 ҳисобида таслим қилди.
Натижада Мбаппе Франция чемпионати бир мавсумида 30 та гол урган энг ёш ўйинчи бўлди. Аввалги рекорд Эрве Ревенеллига тегишли эди. Шунингдек, Мбаппе Тьерри Анри рекордини такрорлаб, бир мавсумда энг кўп гол урган франциялик футболчи бўлиб турибди.
Мбаппе жорий мавсум барча мусобақаларда ПСЖ учун 40 та ўйин ўтказиб, 36 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар