Мбаппе Чемпионлар лигаси тарихига кирди + ФОТО
19 окт 2017 10:56
Янгиликлар
Мбаппе Чемпионлар лигаси тарихига кирди + ФОТО
Кеча тунда Европа яшил майдонларида Чемпионлар лигаси 3-турига якун ясалди.
"B" гуруҳи пешқадами ПСЖ Бельгияда "Андерлехт" меҳмони бўлди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ана шу учрашувда парижликларнинг ёш ҳужумчиси Килиан Мбаппе битта гол урди ва битта голли пас оширди. Шу тариқа, 18 ёшли Мбаппе ЕЧЛда ўз ёшида энг кўп гол урган футболчига айланди - 8та. Солиштириш учун: Раул, Патрик Клюйверт, Лионель Месси каби юлдузлар ЕЧЛда 8та голни 20 ёшида урган.
Фикрлар