Маурицио Сарри: "Роналду дам олиши керак"
25 окт 2019 20:00
Янгиликлар
Маурицио Сарри: "Роналду дам олиши керак"
"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри А Серия доирасида "Лечче" билан ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Гарчи бир қанча муаммоларни бошидан ўтказаётган бўлса ҳам, доим ўз ўйинини намойиш этадиган жамоага қарши беллашув бўлади. Олдинги ўйинларга таққослаганда, футболчиларнинг ҳолатига қараб бир нечта ўзгаришлар қиламиз. Роналду билан ўйинлардан кейин унинг таассуротини билиш учун гаплашиб тураман. У ҳам дам олиши керак, бугун уни қачон дам олишини ҳал қиламиз. Ҳозир, буни айта олмайман.
Жорий мавсум Дибала доим яхши ўйнамоқда. Москванинг "Локомотив" клубига қарши ўйинда мен ундан юқори даражадаги намойишни кутгандим, чунки бундай учрашувларда у қандай ўйнаш кераклигини билади, мен бунга шубҳаланмадим", – дейди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар