Маттейс де Лигт фаолиятини қаерда давом эттиришини билмаяпти

Alisher
27 май 2019, 13:08
"Аякс" ҳимоячиси ва сардори Маттейс де Лигт ҳалигача фаолиятини қаерда давом эттиришини билмаяпти.

Олдинроқ, "Барселона", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" 19 ёшли футболчига қизиқаётганлиги тўғрисида хабарлар чиққанди.

- Албатта баъзи клублардан қизиқиш бўлаётганлигини биламан, аммо уларнинг номини айта олмайман. Мен ўзимни қаерда кўряпман? АПЛ - дунёнинг энг зўр чемпионатларидан бири, Ла Лига ҳақида ҳам шундай дея оламан, аммо булардан ташқари ҳам яхши чемпионатлар бор. Тўғриси, қаерда фаолиятимни давом эттиришимни билмайман, - дейди де Лигт.

У 2018/19 йилги мавсумда 54та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассистга эришган.

Футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports