Матич - захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Сульшер ҳаммага имкон бермоқда"
17 ноя 2020 22:59
Янгиликлар
Матич - захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Сульшер ҳаммага имкон бермоқда"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич ушбу мавсумда кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ҳақида гапирди.
"Албатта, бу ёқимсиз ҳолат. Мен майдонга тушиб, доим жамоа учун ўйнашни истайман. Бироқ, мураббий доим таркибни аниқлайди. У барчага имконият бермоқда. Ўйинларда қатнашиб, жамоага фойда келтира олишимни ҳис қиляпман", - деди Матич.
Сербияликнинг хизматларига Италиянинг кўплаб клублари қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар