UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  5 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  2 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  7 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  7 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  8 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  13 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  7

Матбуот котиблари ва "СА" Краснодарда. Стадион билан танишув ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Матбуот котиблари ва "СА" Краснодарда. Стадион билан танишув ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суперлига клублари матбуот котиблари айни пайтда Россиянинг "Краснодар" футбол клубида малака ошираётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

14 апрель куни "Краснодар" Премьер-лиганинг навбатдаги турида ўз майдонида Туланинг "Арсенал" клубини қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан эртаси куни якшанба бўлгани учун одатга кўра ҳамма дам олди. Бугун эса ўқув-семинарни давом эттириш мақсадида яна стадион томон йўл олдик. 

Ўтган галгидек бизни стадионга кираверишда клуб пресс-атташеси Денис Данильченко кутиб олди. Дастлаб матбуот анжуманлари залида "Краснодар" футбол клубининг матбуот котиби, медиа департамент бўлими бошлиғи, академия матбуот котиби, ижтимоий тармоқлар бўйича ходим билан ўзаро фикр алмашдик. Семинар давомида бир қатор саволларга жавоб ҳам олдик. 

Бу ҳақда ҳали батафсил тўхталиш ниятим бор. Чунки учрашув чоғида кўп қизиқ гаплар бўлди. Ҳозирча шуни айтишимиз мумкин, "Краснодар" футбол клубида матбуот энг катта бўлимлардан бири ҳисобланади ва асосий таркиб, ўринбосарлар, иккинчи лига жамоаси ҳамда клуб академияси билан қўшиб ҳисобласак 20 нафарга яқин ходим ишлар экан. Ҳар бир ходимнинг ўзига алоҳида иш юклатилган ва доим шу билан машғул бўлади. 

Яъни, биздаги клубларга ўхшаб у ерда матбуот котиби қўлида фотоаппарат билан ҳали расм олиб, ҳали онлайн трансляция қилиб, ҳали қарасанг видеоролик тайёрлашга югурмайди. Бу ерда ҳаммага юклатилган ўз вазифаси бор. Майли, бу ҳақда кейинроқ. Ҳозирча эса фотосуратлардан баҳраманд бўлиб турамиз.

Х.Холиқов, Краснодар шаҳридан. 

Стадионда меҳмон жамоа мухлислари учун алоҳида касса ишлайди

Семинардан лавҳалар


"Қўқон-1912" матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев клуб атрибутикаларини "Краснодар" матбуот хизмати вакилларига ҳадя қилди

Бу ерда мураббий ва футболчилар ўйиндан олдин ва кейин ТВ учун флеш интервью беришади 

Кийим алмаштириш хонасида футболчилар учун барча шароитлар муҳайё қилинган

Ҳар бир футболчининг ўз сейфи бўлиб, бунда керакли нарсаларни сақлаб қўйиши мумкин

Шундоққина кийим алмаштириш хонаси ёнида жакузи бор

Ўйиндан кейинги тикланиш жараёни мана шу ерда олиб борилади

Совуқ сауна. Ўйиндан кейин футболчилар бу ерда 3-5 дақиқа мобайнида ўтиришади

Совуқ саунада ҳаво ҳарорати минус 110 даражага чиқади

Стадион ҳудуди доим камералар кузатувида 

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика