UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  10 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  17 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5

Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш" Янгиликлар

Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон аёллар терма жамоасига литвалик мураббий Котрина Кулбите тайинланди.

Бугун ЎФА мажлислар залида терма жамоамизнинг янги устози ва ОАВ ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 

"Мен Ўзбекистонда иш бошлаганимдан хурсандман. Бу мамлакат катта тарихга эга. Ўзбекистонда футболга катта эътибор беришмоқда, буни тушуниб турибман. Таклиф тушганида бир қарорга келишим қийин бўлмади. Яқинларим билан маслаҳатлашган ҳолда келишувга эришдик. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси билан катта ютуқларга эришишимга ишонаман",- дея гап бошлади Котрина Кулбите

- Янги жамоа, бошқача муҳит, даражаси турлича бўлган жойга келаётганингизда ўша мамлакат футболи, чемпионати, аёл футболчиларини ўрганиш сиз учун қанчалик муҳим? Сизда қандай хулосалар бор?

- Ўзбекистон аёллар терма жамоасини аввалдан билганман. Уларга қарши турли мусобақаларда ўйнаганмиз. Бу ерга келганимда футболчиларни билиб олишим учун ЎФА раҳбарияти ўқув-машғулот йиғинини ташкил қилиб берди. Бундан хулосам шу бўлдики, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футболчиларида жуда катта салоҳият бор. 

- ЎФА сиз билан музокара жараёнида олдингизга аниқ вазифа қўйдими?

- Ҳозирги кундаги асосий эътиборимиз Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўриш. Кейинги йилда Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш. Хабарингиз бор, бу мусобақаларга квоталар сони кўпайтирилган. 2029 йилги Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бунда ҳам юқори натижаларни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. 

- Ўзбекистон терма жамоасида аввал япониялик мураббий Мидори Хонда ишлаганди. Бунда тил билан боғлиқ муаммо бўлганди. Бу сафар бош мураббий МДҲ мамлакатларидан қидирилди. Футболчилар билан мулоқотда муаммо бўлмайдими?

- Мен рус тилида тушунаман ва гапира оламан. Футболчилар билан мулоқотда муаммо йўқ.

- Аксарият мамлакатларда катта футболдаги қизлар футзалда ҳам ўйнашади. Ўзбекистонда аёллар футзал жамоалари йўқлиги учун футболдан олинади. Ёзда аёллар ўртасида Осиё чемпионати бор. Катта футболда эса саралаш ўйинлари кутиб турибди. Бу паллада қизларни футзалга қўйиб юборасизми?

- Мазкур масалада муаммо бўлмайди. Биз футзал федерацияси билан биргаликда буни кўриб чиқамиз. Ўйлайманки, қизлар футзалда ҳам, футболда ҳам ютуқларга эришишади. Ҳозирда CAFA турнири бўлиб ўтмоқда. У ерда Феруза, Илвина каби ўйинчиларимиз тўп тепмоқда. Тажрибали футболчилар катта футболда ҳам керак. 

- Сизнинг бошчилигингизда йиғин ташкил қилинди. Ушбу машғулотлардан қандай таассуротлар олдингиз?

- Бир нарсани унутмаслик керакки, бу мавсум олди йиғини эди. Ҳозирда биз футболчиларнинг жисмоний сифатларини оширишга қаратмоқдамиз. Ҳайрон қолдиргани, уларнинг техник тайёргарлиги. Улар бу томондан тайёр. Биз ҳар доим юз фоизга тайёр бўлишимиз керак. 

- Ўзбекистонга ўз мураббийлар штабингиз билан келдингизми ёки бу маҳаллий мутахассислардан тузилдими?

- ЎФА мураббийлар жамоасини тақдим қилган. Владимир Панов, Маҳлиё Сарикова катта ёрдам беришмоқда. 

- Яқинда Жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари бошланади. Қисқа вақт ичида нималарни яхшилаш керак?

- Тайёрланишга вақтимиз кам. Саралашга яхши ҳозирлик олиб бориш учун ўқув-машғулот йиғинларини олиб борамиз. Яқин орада 3 та учрашув ўтказишимиз режалаштирилган. Жанубий Корея, Иордания ва Таиланд билан ўйнаймиз. Бундан кейинги рақибларимизни ҳам эълон қиламиз. 

- Котрина Кулбите ОАВ, медиа билан ишлашга қандай қарайсиз? Очиқ мураббиймисиз ёки ёпиқ?

- ОАВ билан ишлашга ҳар доим тайёрман. Аёллар футболи ҳақида кўпроқ гаплашишимиз керак. Ҳар қандай ёрдам керак бўлса марҳамат. Аёллар футболини янги чўққиларга олиб чиқишни ният қилганман. Мен ҳам мураббий, ҳам инсон сифатида ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан. Аёллар футболи атрофидаги инсонлар ҳам ўз ишларини қилиб ютуқларга ёрдам беришлари керак.

- Осиёдаги кучли жамоалар Австралия, Япония даражасига чиқиш учун кўпроқ нималарга урғу қаратиш зарур?

- Биз ҳар бир ФИФА кунларида керакли йиғинлар, учрашувлар ташкил қилишимиз даркор. Бу орқали ўзимизнинг даражамизни кўтариб борамиз. 

- Ўзбекистонда ҳар доим яшайсизми? Аёллар чемпионатининг вилоятлардаги учрашувларини кузатасизми?

- Ҳа, мен иш вақтим Ўзбекистонда бўламан. Нафақат терма жамоада, балки скаутинг, мураббийларни ривожлантиришда ёрдамимни бераман. Яқинда "Бунёдкор" ва "Пахтакор"нинг ўйинларини кузатдим ва керакли маълумотларни тўпладим. Аёллар футболига эътибор эркакларникига қараганда кучлимас. Лекин ҳар бир эркаклар футбол клуби аёллар жамоасига эга бўлиши керак. ЎФАда аёллар футбол бўлими бор. Ҳамма ривожланишга биргаликда ҳисса қўшиши керак. 

- Европа ва Осиё аёллар футболи даражасида қандай фарқ бор?

- Европа футболи ривожланган. Биз баъзи бир Европа мамлакатлари терма жамоалари билан ўйнамоқчимиз. Уларда кучли жамоалар кўп.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика