Мата уч клуб қизиқишлари доирасига тушди
02 дек 2021 18:01
Янгиликлар
Мата уч клуб қизиқишлари доирасига тушди
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Хуан Мата қишки трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"дан кетишга яқин.
33 ёшли вингернинг "қизил иблислар" билан шартномаси якунига етмоқда, шу сабаб у фаолиятини давом эттириш учун турли вариантларни кўрмоқда.
Мата Туманли Альбионда ҳам қолиши мумкин. Унга "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда. Хуанни шунингдек "Реал Сосьедад" ўз таркибига жалб қилмоқчи. Унинг вариантлари орасида "Фенербахче" ҳам бор.
Мата 2014 йилдан бери МЮда ўйнайди. Испан жорий мавсум АПЛ доирасида майдонга чиқмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар