Мата фаолиятини А Серияда давом эттиради
05 май 2021 20:45
Янгиликлар
Манбага кўра, МЮ хавебки Хуан Мата “Лацио”га ўтади. Томонлар 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди. Мата римликлар сафида йилига 8 млн евро маош олиши айтилмоқда. Қайд этиш жоизки, испаниялик “Лацио”га текинга ўтади. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси жорий ёз тугайди.
33 ёшли футболчи жорий мавсум клуб либосида 14 ўйинда қатнашиб, 2+3 натижага эришди. У 2014 йил январида “Челси”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар