Массимилано Аллегри: “Сўннги йилларда фақат “Реал” биздан яхшироқ иштирок этмоқда”

13 фев 2018, 01:38
“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1/8 финалида “Тоттенҳэм”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйинда ақлни ишга солиб, техник маҳоратни намойиш этиб, гол ўтказмасликка ҳаракат қилишимиз лозим. Аммо 0:0 ҳисобини менга таклиф қилишганида, бунга рози бўлмасдим.

“Биз “Тоттенҳэм”нинг кучли томонларини биламиз. Жамоа таркибида уч-тўрт нафар юқори даражадаги футбол намойиш этадиган ўйинчилар бор. Аммо биз тажрибамиз ошди, ўзимизга бўлган ишонч жуда юқори. Бу Европа майдонларида ижобий натижалар кўрсатганимиз ҳисобига бўлди. Менимча, сўнгги йилларда ЕЧЛда фақат “Реал” биздан яхшироқ қатнашди.

Бир нарсани аниқ айтишим мумкин. Жуда эхтиёткор бўлиб ҳаракат қилишимиз лозим. Акс ҳолда “Тоттенҳэм” жисмоний курашларда биздан устунлик қилиши мумкин.

Бу каби тенг кучли жамоалар баҳсида одатда майда детал ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин”, дейди Аллегри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: УЕФА расмий сайти